13:42 / 29.03.2017
15632

Путин Россия қуролли кучлари сонини оширди

Россия президенти Владимир Путин мамлакат қуролли кучлари сонини ошириш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Бу ҳақда ҳуқуқий маълумот расмий сайтида маълумот берилди.

Ҳужжатга кўра, 2017 йил 1 июлдан бошлаб Россия қуролли кучлари штат бирлиги миқдори 1 млн 903 минг 51 киши этиб белгиланади, улардан 1 013 628 нафари ҳарбий хизматчилардир.

2016 йилнинг июлида Россия қуролли кучлари штат бирлиги миқдори 1 млн 885 минг 371 эди, улардан роппа-роса 1 млн. нафари ҳарбий хизматчилар бўлган.

Таъкидланишича, янги фармон 28 мартдан кучга кирди.

Top