21:01 / 29.03.2017
16640

Путин ва Медведев 27 даража совуқда Арктикни қандай тозалашганини кўришди

Россия президенти Владимир Путин ва бош вазири Дмитрий Медведев Арктикани «тўлиқ тозалаш» ишини баҳолашди, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги.

Таъкидланишича, бу вақтда ҳаво ҳарорати -27°C даражани ташкил этган. 

Президент ва ҳукумат раиси махсус томоша майдонига кўтарилиб, у ердан Шимолий Муз океани ҳамда бир вақтлар чиқинди билан тўлиб тошган, эндиликда, имкон даражасида тозаланган ҳудудни кўра олишган.

Бажарилгаан ишлар натижалари хусусида табиий захиралар вазири Сергей Донской ҳисобот берган. Путин ва Медведевнинг амалий ташрифида мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳамда президентнинг экология ва транспорт масалалари бўйича махсус вакили Сергей Иванов ҳамроҳлик қилган.

Top