09:34 / 29.03.2017
8442

Уммон Бутан дарвозасига 14 та жавобсиз гол киритди

Уммон терма жамоаси 2017 йилги Осиё кубоги саралаш босқичининг 3-турида ўз майдонида Бутан терма жамоасини 14:0 ҳисобида мағлуб этди.

Уммонликлар ярим ҳимоячиси Абдулазиз Ал Макбали меҳмон жамоа дарвозасига 6 та гол киритди ва улардан 4 тасини 1-бўлимдаёқ амалга оширди. Унинг жамоадоши, ҳужумчи Холид Ал Ҳажрий 4 та гол муаллифига айланди. 

Ушбу ғалаба Уммон учун унинг тарихидаги энг йирик ғалаба бўлди. Бутан эса, аксинча, бундан йирикроқ ҳисобларда мағлуб бўлган пайтлари ҳам бўлган. 2000 йилда бутанликлар Кувайт терма жамоаси билан учрашувда ўз дарвозаларидан 20 марта тўп олиб чиқишларига тўғри келган.

Top