09:48 / 30.03.2017
6589

АҚШда йирик йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди, қурбонлар кўп

АҚШ ҳукуматининг хабар беришича, Техас жануби-ғарбидаги йўл-транспорт ҳодисасида қурбон бўлганлар сони 13 кишига етди. Бу ҳақда Ассошиэйтед Пресс агентлиги хабар берди.

Аввалроқ церковга тегишли бўлган юк машинаси ва пикап иштирокидаги ҳалокат чоршанба куни юз бергани ҳақида хабарлар тарқалганди. Полиция маълумотларига кўра, юк машинасида кекса ёшдаги 14 нафар киши бўлган. Пикапда эса ёлғиз ҳайдовчи бўлгани айтилмоқда.

АҚШ жамоатчилик хавфсизлиги департаменти маълумотларига кўра, черков юк машинасининг яна бир йўловчиси вафот этган.

Top