15:11 / 30.03.2017
6442

Араб давлатлари қочқинларга паноҳ берувчи давлатларни қўллашга келишиб олди

Фото: Anadolu

Иордания пойтахти Оман шаҳрида ўтказилган Араб давлатлари лигасининг 28-саммитида Сурия инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш ишларини давом эттириш ва суриялик қочқинларга бошпана берувчи давлатларга ёрдам кўрсатиш бўйича қарор қабул қилинди.

Шунингдек, АДЛ бош котиби Аҳмад Абу Гайтом ўқиган саммитнинг якуний декларациясида терроризмга қарши кураш масалаларида зарур чораларни кўриш белгиланган.

Декларация 15 пунктдан иборат бўлиб, унда Эронга қарши қаратилган ҳам ўрин олган.

Декларацияда Фаластин-Исроил зиддиятини «икки халқ учун икки давлат» тамойили остида ҳал қилиш зарурлиги қайд этилган.

АДЛнинг 29-саммити Ар Риёдда бўлиб ўтади.

Top