23:30 / 30.03.2017
86484

Шавкат Мирзиёевнинг Москвага ташрифи куни ҳақида хабар берилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 апрель куни давлат ташрифи билан Москвада бўлади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» нашри хабар берган.

27 март куни Москвада Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари — статс-секретарь Григорий Карасин Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Саидикром Ниёзхўжаев билан Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифини муҳокама қилганди.

Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси ташрифга тайёргарлик кўрилаётганини тасдиқлаган, бироқ аниқ сана маълум қилинмаган.

Қайд этиш керакки, бу Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти сифатида Россияга илк ташрифи бўлади. Президент Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашиши режалаштирилган.

Мирзиёев Москвадаги Пушкин номидаги музейда «Нукус хазинаси. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон санъат музейи тўпламларидан намуналар» кўргазмаси очилишида қатнашиши кўзда тутилгани айтилган.

Ташриф давомида савдо-иқтисодий ҳамкорлик, ҳарбий-техникавий алоқалар, шунингдек, маданият ва туризм соҳасидаги муносабатлар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

 

Top