08:19 / 30.03.2017
42245

Samsung Galaxy S8 ва S8+ расман намойиш этилди

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси ўзининг янги смартфонлари Galaxy S8 ва S8+ мобил қурилмаларини расман тақдим этди, деб ёзмоқда The Verge сайти.

Қурилма экрани ностандарт нисбатга: 18,5:9 ва 2960х1440 пиксел ўлчамга эга. S8 экранининг диагонали 5,8 дюймни ташкил этмоқда. S8+ смартфонига 6,2 дюймли экран жойланган. Смартфонлар, шунингдек, 12 ва 8 мегапикселли асосий ҳамда олд камералар билан жиҳозланган. Янги Samsung телефонларининг ўлчами асосий рақобатчиси iPhone 7 ва iPhone 7 Plus телефонларидан анча йириклиги маълум бўлди. 

Унга ўрнатилган ички хотира ҳажми 64 Гбни, оператив хотира 8 Гбни ташкил этади. Янги моделларда Bixby овозли ёрдамчиси қўлланилган. У Apple компаниясининг Siri хизматига ўхшашдир.

Хабар қилинишича, телефонлар АҚШ бозорида 2017 йил 21 апрелда пайдо бўлади. Ҳозирча, унинг нархи ҳам маълум қилингани йўқ. 

Top