19:48 / 01.04.2017
13971

ОАВ: ИШИД етакчиси ал-Бағдодийнинг ўринбосари ўлдирилди

Фото: RIA

ИШИД террорчилик гуруҳи етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг ўринбосари – Ояд ал Жумаили ўлдирилди. Бу ҳақда Ироқ давлат телевидениеси мамлакат ҳарбий разведкасига асосан хабар берди, деб маълум қилмоқда Reuters.

Хабар қилинишича, телевидение Ояд ал Жумаилининг ўлими ҳақида ҳеч қандай тафсилотларни келтирмаган.

Авваролроқ ОАВ ИШИД террорчилик ташкилоти раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий Ироқ саҳроларида яширинган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди.

Top