22:45 / 01.04.2017
6486

Рус шоири Евгений Евтушенко вафот этди

1 апрелда рус шоири Евгений Евтушенко АҚШда 85 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг рафиқаси Мария Новикова маълум қилган. 

"У бир неча дақиқа аввал яқинлари қуршовида вафот этди. Тинч, уйқуда, юраги тўхташдан", деб айтган шоир беваси.

Новикова шоирнинг дафн этилиши санаси ҳақидаги саволга жавоб бермаган. "Кечирасиз, ҳеч кимга ҳеч қандай изоҳ бера олмайман", деб айтган аёл.

Шоир бир кун аввал оғир аҳволда шифохонага етказилганди.

Евтушенко 1932 йилда Россиянинг Иркутск вилоятида дунёга келган. У 19 та, жумладан "Бабий Яр", "Коррида", "Под кожей статуи Свободы" каби поэмалар муаллифи. У режиссёр, сценарийнавис, публицист ва актёр каби ҳам танилган. Шоир 1991 йилда Оклахома штати университети билан муаллимлик қилиш бўйича шартнома тузгандан кейин АҚШда оиласи билан яшаб келган.

Top