19:53 / 02.04.2017
3906

Хитойда уй портлаши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди

1 апрелда Хитой шимолидаги турар-жой биносида портлаш содир бўлди. Воқеа Шаньси вилоятида жойлашган Линьфэнь шаҳрида юз берган.

Портлаш оқибатида 9 киши ҳалок бўлган, уларнинг жасадлари қутқарувчилар томондан 2 апрель эрталаб вайроналар остидан топилган. Шунингдек, 6 киши жароҳат олган, деб хабар бермоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги. 

Дастлабки маълумотларга кўра, портлашга уйда ноқонуний ҳолда сақланган портловчи моддалар сабаб бўлган.

Top