01:00 / 02.04.2017
4636

Уч карра жаҳон чемпиони Хэмилтон "Формула-1"дан кетишини "маълум қилди"

"Формула-1" пойгаларининг уч карра жаҳон чемпиони Льюис Хэмилтон ўз мухлисларига чемпионатни тарк этишини "маълум қилди".

Британиялик пойгачи Instagram’даги саҳифасида чоп этган сурати остида “Зарур хабар. Льюис Хэмилтон бугундан бошлаб "Формула-1"дан кетмоқда” деган ёзув қолдирган. 

Бироқ Хэмилтон мухлисларини кўп ҳам асабийлаштириб ўтирмади ва бу 1 апрель ҳазили эканлигини тан олди.

“Ақлдан озиш мумкин, ҳаммани 1 апрель билан!”, деб хабар охирига бир нечта смайлик қўшиб қўйган пойгачи.

Хэмилтон "Формула-1"нинг жорий мавсумдаги биринчи пойгаси – Австралия Гран-присида "Феррари" пойгачиси Себастьян Феттелдан кейин 2-ўринни эгаллади.

Top