17:31 / 03.04.2017
17721

70 йил бирга яшаган эр ва хотин 4 дақиқалик фарқ билан оламдан кўз юмишди

Буюк британиялик кекса ёшли аёл турмуш ўртоғи вафот этганидан тўрт дақиқа ўтиб ҳаётдан кўз юмди. Улар биргаликда 70 йил ҳаёт кечиришганди, деб хабар беради The Telegraph.

Ўлим юз берган пайтда эр ва хотин турли жойларда бўлган: 93 ёшли Уилф Расселл “ақли заифлик” ташхиси туфайли Лестершир графлигидаги қариялар уйида яшаган бўлса, 91 ёшли Вера Расселл жорий йилнинг январидан бери касалхонада бўлган.

Уларнинг қариндошлари сўзларига кўра, аёлнинг соғлиғи турмуш ўртоғи учрашувлар давомида уни танимай қўйганидан сўнг кескин равишда ёмонлашган.

Уилф 29 март куни маҳаллий вақт билан 6:50да қариялар уйида вафот этган бўлса, Вера ундан тахминан беш километр узоқликда, Лестер Қироллик касалхонасида 6:54да ҳаётдан кўз юмган. У эри вафот этганини билмагани айтилмоқда.

Хабарда айтилишича, улар 1945 йилнинг 5 сентябрь куни – Иккинчи жаҳон уруши тугаши билан оила қуришган.

Top