00:56 / 03.04.2017
12219

АҚШ ҳукумати вакили Шимолий Кореяни фақатгина Хитой тўхтата олишини айтди

Хитой Шимолий Кореяга босим ўтказиши ва бу масала бўйича ўзининг хавотирини кўрсатиши лозим, деб айтди АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли.

"Хитой хавотирга тушганини кўрсатиши ва Шимолий Кореяга босим ўтказиши керак", деб айтди Хейли АВС телекомпанияси эфирида.

Унинг фикрича, "Хитой Шимолий Кореяни тўхтата оладиган ягона давлатдир". 

"Яқин кунларда АҚШ президенти Дональд Трамп ва Хитой раиси Си Цзиньпин ўртасида бўлиб ўтадиган музокараларнинг катта қисми ядро қуролининг тарқатилмаслиги ва Шимолий Кореяга оид масалаларга бағишланади", деб қўшимча қилди Хейли.

Top