11:27 / 03.04.2017
7435

Мун Чжэ Ин Жанубий Корея президентлиги учун энг машҳур номзод бўлиб қолмоқда

Жанубий Корея республикасининг либерал кайфиятдаги сиёсий элитаси вакили Мун Чжэ Ин мамлакат президентлиги учун энг асосий даъвогарлардан бири бўлиб қолмоқда. Realmeter агентлиги ўтказган ижтимоий сўров натижаси шундан далолат қилмоқда.

"Агар сайловлар бугун бўлиб ўтганида Мун Чжэ Инга 34,9 фоиз сайловчилар ишонч билдирган бўлишарди, бу ўтган ҳафтадагидан 0,5 фоиз кўпроқдир", - дейилади тадқиқотда. 

Иккинчи ўринда Халқ партияси вакили Ан Чхоль Су бормоқда. Унга 18,7 фоиз сайловчи овоз беришга шай. У, шунингдек, бир ҳафта мобайнида 6,1 фоизлик ўсишни таъминлай олган. Унинг ортидан Чхунчхон-Намдо вилояти ҳокими Ан Хи Чжун бораяпти. Унинг тарафдорлари сони сайловчиларнинг 12,1 фоизини ташкил этади. Ўтган бир ҳафта ичида ушбу сиёсатчини қўллаб-қувватловчилар сони 5 фоизга камайган. Кейинги ўринларда Соннам шаҳри ҳокими Ли Чжэ Мён (10 фоиз) ва Корея озодлик партияси (собиқ "Сэнури" партияси) вакили Кёнсан-Намдо вилояти ҳокими Хон Чжун Пхё (7,5 фоиз) бормоқда. 

Ижтимоий сўровда 2,5 мингдан кўп киши иштирок этган. Натижалар ўртасидаги хатолик 1,9 фоизга яқин бўлиб, ишончлилик даражаси 95 фоизни ташкил этади, деб ёзади агентлик. 

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея президенти Пак Кин Хега дугонаси Цой Сун Силь билан боғлиқ Коррупция можаросига аралашиб қолгач, парламент томонидан импичмент акти қўлланилган эди. Конституциявий суд 10 март куни бу қарорни маъқуллаган ва навбатдаги президентлик сайловини 9 майга белгилаганди.

Top