11:30 / 03.04.2017
12014

ОАВ: ИШИД Мўсулда аёл-мерганлардан фойдаланмоқда

Фото: Reuters

ИШИД террорчилик гуруҳи Мўсул ғарбий қисмида ироқлик ҳарбийларга қарши аёл-мерганлар отрядларидан фойдаланмоқда.

Бу ҳақда As Sumaria телеканали Найнава вилояти куч тузилмаларидаги манбага асосан хабар берди.

Телеканал маълумотига кўра, «ИШИД аёл-мерганлари Мўсулнинг жангарилар назоратида бўлган туманларидаги бинолар томида жойлашиб олган ҳамда ҳукумат кучлари позицияларига ўт очмоқда». ИШИД дала қўмондонлиги аёл-мерганларни «Ғарбий Мўсулда ироқлик ҳарбийларга қарши амалиёт давомида аксарият мерганларини йўқотганидан сўнг» фойдалана бошлади, дея таъкидлаб ўтган манба.

Сўнгги маълумотларга кўра, Мўсул ғарбий мавзеларининг 30 фоизи радикаллар назорати остида қолмоқда. Жангарилар тинч аҳоли вакилларини «тирик қалқон» сифатида ишлатмоқда, бу эса Ироқ кучларининг шаҳарнинг эски қисмида ҳаракатланишини қийинлаштирди. 

Top