18:47 / 03.04.2017
15133

Петербургдаги портлашлар расман теракт сифатида баҳоланди

Санкт-Петербург шаҳри метросида рўй берган портлашлар расман теракт сифатида баҳоланди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бошқармаси раҳбари Александр Куренной «Россия 24» телеканали эфирида маълум қилди.

«Прокуратура бор диққатини шу ҳодисага қаратган. Албатта транспорт прокуратураси ҳам ишга қўшилишидан умидвормиз. Бу терактнинг сабабларини ўрганиб, келгусида бу ҳолат бошқа рўй бермаслигига эришишимиз керак», — деган Куренной.

Охирги маълумотларга кўра, метро бекатларида рўй берган портлашлар оқибатида 12 киши ҳалок бўлиб, 50 киши жароҳатланган.

Top