09:28 / 03.04.2017
28789

Тошкентда “Ласетти” ҳайдовчиси икки нафар инсоннинг ҳаётига зомин бўлди

2017 йилнинг 02 апрель куни, соат 11-20ларда, Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани ТХАЙ кўчаси, “Франк медиал” МЧЖ қаршисида, “Ласетти” русумли автомашина икки нафар пиёдаларни уриб юборди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодисадан сўнг ушбу транспорт воситаси қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган бошқа “Ласетти” автомашинасига урилган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки нафар фуқаро вафот этган. 

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этилишида гумонланаётган “Ласетти” автомашинаси ҳайдовчиси ушланган. 

“Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, - дейилади хабарда.

Top