11:58 / 04.04.2017
5112

Жейми Варди уч йил аввал футболни бутунлай тарк этмоқчи бўлган

«Лестер» футбол клуби ҳужум чизиғи етакчиси Жейми Варди 2013 йилда футболдан кетмоқчи бўлган. У «Флитвуд Таун» клубидан «тулкилар» сафига 2012 йилда ўтган бўлиб, биринчи мавсумни жуда ёмон ўтказганди. Варди футболни тарк этмаганига эса «Лестер»нинг ҳозирги бош мураббийи Крэйг Шекспир сабабчи. У ўша пайтда ассистент бўлиб ишлаган.

«Бизнинг ишимиз ўйинчиларни қўллаб-қувватлашдан иборат. Баъзида улар ўз кучларига ишонмай қўяди. Жеймининг ўзи унга оғир эканини тан олганди. Унга мен, Найжел Пирсон ва Стив Уэлш ёрдам бердик. Биз унга кучли жиҳатлари ҳақида эслатдик ҳамда ҳаммаси яхши бўлишига ишонишимизни айтдик.

Ўшанда биз у нафақат Премьер-лигада, балки миллий термада ҳам ўйнаши мумкин эканини қўшимча қилиб қўйдик. У ақлини йиғиштириб олди ва Ибицага яшаш учун кетиб қолмади. Ўйлашимча, у тўғри қарор қабул қилган», - дея Шекспирнинг сўзларини келтиради Goal.

Top