17:16 / 05.04.2017
8298

Тошкентнинг Юнусобод ва Олмазор туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди

5 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳри, Юнусобод ва Олмазор туманларидаги Халқ қабулхоналари томонидан аҳоли учун сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати масъул ходимлари, Олий суд, Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим, Фавқулодда вазиятлар, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Ички ишлар, Мудофаа, Молия, Меҳнат, Адлия вазирликлари, Давлат рақобат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия ва картография давлат қўмитаси, Марказий банк, “Ўзтрансгаз”, “ЖМ-Ўзбекистон” акциядорлик жамиятлари, “Ўзавтойўл” компанияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси, ички ишлар бошқармаси, суд идоралари раҳбарлари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Сайёр қабул давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига туман аҳолиси томонидан йўлланган мурожаатлар атрофлича кўриб чиқилди.

Таҳлил натижаларига кўра, жорий йилнинг 4 апрель кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига Юнусобод тумани аҳолисидан 20 389 та мурожаат юборилган. Шундан 19 607 таси жисмоний шахслардан, 782 таси юридик шахслардан келиб тушган. Келиб тушган мурожаатларнинг 18 136 таси (89 фоизи) кўриб чиқилган бўлиб, ҳозирда 2 253 та (11%) мурожаат кўриб чиқилиш жараёнида.

Юнусобод туманидан келган мурожаатлар соҳалар бўйича ўрганилганда мурожаатларнинг асосий қисми қуйидаги масалалар бўйича эканлиги аниқланди:

- Уй-жой олиш ва уй-жой қуриш учун ер ажратиш, жойларда уй-жойларнинг тамирга мухтожлиги юзасидан масаласи бўйича 3 874 та мурожаат (19,0%);
- Банк-молия масалалари бўйича 1 485 та мурожаат (7,3%);
- Моддий ёрдам, иш ҳақи, пенсия таъминоти ҳамда болалар нафақасини олиш масалалари бўйича 1 270 та мурожаат (6,2%);
- Фуқароликни қабул қилиш ва фуқароликдан чиқиш, паспорт олиш ва пропискага ўтиш масалалари бўйича 1 253 та мурожаат (6,1%);
- Судларда жиноят ишлари, фуқаролик ишлари, хўжалик судларида ишлар кўрилиши бўйича 1 154 та мурожаат (5,7%);
- Ободонлаштириш ва коммунал хўжалиги масалалари, шу жумладан йўлларни таъмирлаш масалалари бўйича 965 та мурожаат (4,7%); 
- Меҳнат ва бандлик масаласи, шу жумладан ишга жойлашиш ва ишга тикланиш масалалари бўйича 894 та мурожаат (4,4%);
- Суд қарорларининг ижро этилиши масалалари бўйича 850 та (4,2%);
- Суриштирув ва тергов масалалари бўйича 653 та мурожаат (3,2%);
- Таълим соҳасидаги масалалар бўйича 620 та мурожаат (3,0 %);
- Иссиқлик таъминоти масаласи бўйича 500 та мурожаат (2,5%);
- Соғлиқни сақлаш масаласи бўйича 404 та мурожаат (2,0%);
- Транспорт ва йўловчи ташиш хизматлари масаласи бўйича 359 та мурожаат (1,8%);
- Табий газ таъминоти масаласи бўйича 255 та мурожаат (1,3%);
- Тадбиркорлик субъектлари ҳамда мулкдорлар фаолиятига боғлиқ бошқа масалалари бўйича 234 та мурожаат (1,1%);
- Электр таъминоти масаласи, шу жумладан электр энергиясини ўчирилиши ва асоссиз қарздорлик ҳисобланиши бўйича 197 та (1,0%) келиб тушган.

Тошкент шаҳри Олмазор тумани бўйича мурожаатлар сони жами 16 640 тани ташкил қилади. Шундан, 15 962 таси жисмоний шахслардан, 678 таси юридик шахслардан келиб тушган. Келиб тушган мурожаатларнинг 14 793 таси (88,9%) кўриб чиқилган бўлиб, ҳозирда 1 847 та (11,1%) мурожаат кўриб чиқилиш жараёнида.

Олмазор туманидан келган мурожаатлар соҳалар бўйича ўрганилганда мурожаатларнинг асосий қисми қуйидаги масалалар бўйича эканлиги аниқланди:

- Уй-жой олиш ва уй-жой қуриш учун ер ажратиш, жойларда уй-жойларнинг тамирга мухтожлиги юзасидан масаласи бўйича 4 329 та мурожаат (26,0%);
- Банк-молия масалалари бўйича 1 299 та мурожаат (7,8%);
- Моддий ёрдам, иш ҳақи, пенсия таъминоти ҳамда болалар нафақасини олиш масалалари бўйича 1 038 та мурожаат (6,2%);
- Фуқароликни қабул қилиш ва фуқароликдан чиқиш, паспорт олиш ва пропискага ўтиш масалалари бўйича 783 та мурожаат (4,7%);
- Судларда жиноят ишлари, фуқаролик ишлари, хўжалик судларида ишлар кўрилиши бўйича 782 та мурожаат (4,7%);
- Ободонлаштириш ва коммунал хўжалиги масалалари, шу жумладан йўлларни таъмирлаш масалалари бўйича 405 та мурожаат (2,4%); 
- Меҳнат ва бандлик масаласи, шу жумладан ишга жойлашиш ва ишга тикланиш масалалари бўйича 849 та мурожаат (5,1%);
- Суд қарорларининг ижро этилиши масалалари бўйича 779 та (4,7%);
- Суриштирув ва тергов масалалари бўйича 386 та мурожаат (2,3%);
- Таълим соҳасидаги масалалар бўйича 489 та мурожаат (2,9 %);
- Иссиқлик таъминоти масаласи бўйича 141 та мурожаат (0,8%);
- Соғлиқни сақлаш масаласи бўйича 379 та мурожаат (2,3%);
- Транспорт ва йўловчи ташиш хизматлари масаласи бўйича 264 та мурожаат (1,6%);
- Табий газ таъминоти масаласи бўйича 410 та мурожаат (2,5%);
- Тадбиркорлик субъектлари ҳамда мулкдорлар фаолиятига боғлиқ бошқа масалалари бўйича 128 та мурожаат (0,8%);
- Электр таъминоти масаласи, шу жумладан электр энергиясини ўчирилиши ва асоссиз қарздорлик ҳисобланиши бўйича 224 та (1,3%) келиб тушган.

Сайёр қабулда туманлар фуқаролари томонидан йўлланган 200 дан зиёд мурожаатлар ҳар томонлама таҳлил қилиниб, уларнинг юзага келиш сабаблари ўрганилди. Фуқаролар ва тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммолар юзасидан бевосита тегишли соҳаларга масъул бўлган раҳбарларга бевосита мурожаат қилиш ва улар юзасидан жавоб олиш имконига эга бўлди.

Мурожаатларнинг аксарият қисми жойида ечимини топди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди идора ва ташкилотлар вакилларига топшириқлар берилди.

Манба: Facebook.com/Халқ билан мулоқот - гуруҳи.

Top