00:03 / 06.04.2017
5608

Audi ва Porsche биргаликда келажак автомобилини яратмоқчи

Audi ва Porsche компаниялари ҳамжиҳатликда келажак автомобилини яратиш режалари борлигини эълон қилишди. Брендлар бигаликда электрокарлар, ҳайдовчисиз бошқарилувчи автомобиллар ва рақамли технологиялар устида иш олиб боришади.

Ҳозирча фирмаларнинг кооперацияси тафсилотлари жуда кам. Фақат шуниси маълумки, яқин ойлар ичида томонлар ҳамжиҳатликнинг муайян соҳаларини келишиб олиб, 2025 йилга бўлган "йўл харитаси"ни шакллантириб олишади. Бўлажак моделларнинг умумий архитектураси ва таркибий қисмларига алоҳида эътибор қаратилади.

Audi бошқаруви раиси Руперт Штадлер ўз шарҳида биргаликдаги лойиҳалар билан компаниянинг "энг яхши ақл соҳиблари" шуғулланишини таъкидлаб ўтди. Porsche бошқаруви раичи Оливер Блюм эса брендлар фарқлиликни сақлаб қолиши лозимлигини таъкидлаган. «Porsche — бу ҳар доим Porsche, кейин ҳам шундай бўлиб қолади», — деган Блюм.

Илгарироқ, Audi Хитойнинг FAW компанияси билан келишувга эришгани маълум қилинган эди. Узоқ муддатли ҳамкорлик доирасида «Ауди» FAW VW қўшма корхонаси қувватларидан фойдаланиб Хитой бозори учун гибрид моделлари ва электрокарлар ишлаб чиқаради. Кейинги беш йил мобайнида FAW VW заводида «Ауди»нинг беш янги модели маҳаллий бозор учун ишлаб чиқарила бошлайди.

Ўтган йили Porsche йилига Mission E концепти асосида ишлаб чиқилган 20 минг дона электр моделини сотишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Серияли версияни ишлаб чиқиш учун Porsche 700 миллион евро сарфлайди. Шунингдек, электрокарлар учун тезда қувватловчи станциялар универсал тармоғи ҳам яратиладики, улардан нафақат Porsche эгалари, бошқа брендларнинг автомобиллари ҳам фойдаланиши мумкин бўлади.

Mission E серияли модели ишлаб чиқарилиши 2020 йилдан бошланиши кутилмоқда.

Top