20:10 / 06.04.2017
8495

Эрдўған: Европа - демократия эмас, миллатчилик маркази!

Бугунги кунда Европа мамлакатларида миллиардлаб кишилар кўз ўнгида инсон ҳуқуқлари бузилмоқда, у ерда демократия меъёрлари билан ҳисоблашишмайди. Европа - демократия эмас, миллатчилик ва зўравонлик маркази, деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Баликесир провинциясидаги намойишда. Бу ҳақида "Анадолу" нашрида хабар берилди. 

Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, бугунги Европа - "нураб бораётган минтақа".

"Европанинг на Туркияга ва на жаҳон ҳамжамиятига айтадиган сўзи йўқ", - дея таъкидлади президент. 

"Европа ўз аҳамиятини йўқотди ва у бунинг учун юқори нарх тўлайдиган ҳолатга келди. Европаликлар асрлар оша ҳимоялаб келган қадриятлар рад этилди", - деди Эрдўған.

Top