12:39 / 06.04.2017
5966

"Махсустранс" ОТБ иштирокида йирик инвестицион лойиҳани йўлга қўймоқда

"Махсустранс" ДУКда Осиё тараққиёт банки (ОТБ) иштирокида "Қаттиқ маиший чиқиндилар бошқаруви" инвестицион лойиҳаси амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳада икки қайта юклаш станцияларини тиклаш ва бир қайта юклаш станциясининг ёпилиши, 350 та қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш бўйича янги пунктларнинг қурилиши ва 350 та мавжуд қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш пунктларининг қайта тикланиши, санитар полигон ва қайта юклаш станциялари учун махсус машина ва механизмлар сотиб олиш, 13,5 минг дона ахлат контейнерини харид қилиш, Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудида 30 гектар майдонли янги санитар полигонини халқаро стандартлар бўйича қурилиши ва жиҳозланиши кўзда тутилган. 

Лойиҳанинг умумий қиймати 78,7 миллион долларга баҳоланмоқда, бундан 69 миллиони - ОТБ заёми, 9,7 миллиони эса - маҳаллий маблағ. 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2012 йилдан бери шаҳарни босқичма-босқич чиқиндиларни саралаш тизимига ўтказиш ҳаракатида. Ҳудудий коммунал фойдаланиш бирлашмаси раҳбар ўринбосари О.Бекмирзаевнинг сўзларига кўра, пойтахтда чиқиндиларни саралаш тизимига ўтиш муддати тахминан 2018 йил бошларига режалаштирилган. Ушбу тизим чиқиндилар учун махсус рангли контейнерлар (оқ рангли - қоғоз, ҳаворанг - пластик, сариқ - озиқ-овқат, қора - бошқа турдаги чиқиндилар учун) харидини кўзда тутади. 

Top