14:38 / 06.04.2017
8620

Шавкат Мирзиёев Колумбияга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Колумбия Республикаси президенти Хуан Мануэль Сантос Кальдеронга Путумайо провинциясида юз берган ва кўп сонли кишиларнинг қурбон бўлишига ва вайроналарга сабаб бўлган йирик табиий офат муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ТИВ ахборот берди.

Мактубда Ўзбекистон раҳбари барча колумбияликларга, шунингдек, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари, яқинлари ҳамда жароҳатланганларга ҳамдардлик ва далда сўзларини йўллади.

Апрель ойи бошида Колумбиянинг Путумайо провинцияси маркази — Мокоа шаҳрида рўй берган сув тошқини ҳамда сел келиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 290 кишига етган. 2,7 мингга яқин киши вақтинчалик бошпаналарга жойлаштирилган.

Top