13:40 / 07.04.2017
12896

Бухоро вилоятида пилла етиштириш ва ипакдан тайёр махсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга тушмоқда

«Bukhara Brilliant Silk» қўшма корхонаси Бухоро вилоятининг Ғиждувон, Шофиркон ва Пешку туманларида ортиқча ишчи кучи кўплигини инобатга олиб, мазкур туманларнинг ҳар бирида  500 Га жами 1500 Га майдонда интенсив тут плантацияларини ҳамда етиштирилган пиллани қайта ишлаш комплексини ташкил этиш режалаштирилган.

Мазкур лойихани амалга ошириши натижасида корхона режага асосан бир йилда 3 марта пилла хосилини олиб,қўшимча равишда 1260 тонна пилла хом-ашёсини ўзи етиштиради ва 135 тонна ипак толаси ҳамда 1350 минг п/м ипак матосини ишлаб чиқаради ва барча махсулотни экспорт қилади.

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ кредит маблағлари ҳисобидан Хитойдан интенсив тут кўчатлари ва пиллани етиштириш учун махсус ускуналар олиб келтирилади. 
Натижада, Бухоро вилоятининг Ғиждувон, Шофиркон ва Пешку туманларининг 2500 нафар иш ўринлари яратилди.
 

Top