09:19 / 11.04.2017
10748

Оқ акула полювгич ёрдамида қувиб юборилди (видео)

Австралиянинг Виктория штатидаги денгизчилар қайиқ ёнига яқинлашган оқ акулани полювгич (швабра) ёрдамида ҳайдаб юборишди. Бу ҳақда UPI интернет нашри хабар бермоқда.

Денгизчилар балиқчилик билан шуғулланишаётган пайтда акула пайдо бўлган. Жамоа аъзоларидан бири полювгични олди ва йиртқични ҳайдашга тушди.

"Биз ваҳимага берилмадик, бироқ бироз асабий вазият юзага келди... Акула мотор парракларидан жабр кўрмади", - дея маълум қилди балиқчилардан бири. Жамоа аъзоларининг таъкидлашича, бу чақирилмаган меҳмонни шу тариқа ҳайдаб юборишлари билан боғлиқ биринчи шундай ҳолат эмас.

Оқ акулалар Ердаги энг йирик балиқлардан саналиб, инсон учун катта хавф туғдиради, шунинг учун одамхўр-акула номини олган.

Top