17:02 / 11.04.2017
32981

Тиллерсон Россияга ультиматум қўйди

АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон маълум қилдики, Россия АҚШ билан муносабатларни сақлаб қолишни ёки Сурия президенти Башар Асадни қўллаб-қувватлашни давом эттириши керак. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатган.

«Биз сурияликларнинг азоби енгиллашишини истаймиз. Россия бу ишда муҳим ишни бажариши мумкин. Ёки Россия бу тузумни қўллаб-қувватлашда давом этиши ҳам мумкин ва биз ҳисоблаймизки, бу истиқболда ҳам Россиянинг манфаатларига мослигича қолмайди», — деган АҚШ Давлат котиби.

Тиллерсон шунингдек Суриянинг келажаги Асадсиз бўлишига умид қилишини қўшимча қилиб ўтган.

Унинг сўзларига кўра, Вашингтондагилар Суриядаги вазият бўйича ўз прогнозларини бермайди, аммо Ғарб Дамашқда ҳукумат ўзгаришига ишонади.

«Ойдинлашмоқдаки, Асад бошқаруви якунига етмоқда», — деган у.

Top