16:04 / 13.04.2017
45790

Араб мамлакатларидаги энг таниқли бренд энди Ўзбекистонда: “Al Baik” фудкортига марҳамат!

Баъзан оила аъзоларимиз, яқинларимиз, дўстларимиз билан ҳордиқ олиш мақсадида мўъжазгина гўшага боришни истаймиз. Бу борада таклиф жуда кўп, бироқ энг яхшисини танлаш бироз иккилантиради. 

Шаҳримизнинг қоқ марказида жойлашган “Shedevr” савдо-кўнгилочар мажмуасининг иккинчи қаватидаги шинам ресторан бу борада муносиб танлов бўла олади. Нима учун дейсизми? Сабаби, айнан шу ерда Араб мамлакатларининг энг машҳур ва севимли таоми ҳисобланган “Al Baik” фаст-фудини топишингиз мумкин. 

“Al Baik” билан танишамиз

“Al Baik” – Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган Aрабистоннинг таниқли франчайзинг ресторанидир. 

“Al Baik” – Араб мамлакатларининг энг машҳур ва кўп истеъмолчиларга эга фаст-фуд тармоғи бўлиб, товуқ ва балиқ маҳсулотларидан мазали таомларни тақдим этади. Рестораннинг бош идораси 1974 йил Жиддада очилган бўлиб, мамлакатнинг кўплаб ҳудудлари, жумладан, Макка ва Мадинада ҳам ўз филиалларига эга.

Шунингдек, "Al Baik" таомлари Ҳаж ва Умра сафарига ташриф буюрган ўзбекистонлик зиёратчиларнинг ҳам энг севимли таомларидан бири саналади. 

Ҳаттоки, арабча "KFC" дея таъриф олган бу фаст-фудни тановул қилиш учун келган инсонлар жуда катта навбатни ташкил этади. 
 
Фудкорт ҳақида

Мазкур фудкорт ҳар томонлама шинам ва озода бўлиб, сиз ва яқинларингизга яхши кайфият, илиқ муҳит ҳамда ёқимли таассуротлар улашади.

Айнан шу масканда ҳеч қаерда учрамайдиган рецептлардан тайёрланган туркча, арабча ва парҳез таомлар, шунингдек, бетакрор таъмга эга пицца, ширинликларни истеъмол қилиш имкони мавжуд. Арабистонлик ошпаз томонидан тайёрланган мазали егуликлар ҳар қандай хўранданинг кўнглидан жой олишига ишонамиз. 

Болалар учун махсус майдонлар

Фудкортнинг яна бир қувонарли жиҳати – болалар учун ташкил этилган ажойиб кўнгилочар майдонлардир. Бу ерда жажжи болажонлар махсус ўйин майдончаларида мароқли дам олишлари, севимли автомат ўйинларини ўйнашлари мумкин. Бир сўз билан айтганда, уларнинг мириқиб ҳордиқ чиқариши учун барча шароитлар яратилган. Бу ерда туғилган кун ва бошқа шодиёналарни ҳам чиройли ўтказиш мумкин. 

Эслатиб ўтамиз: оилавий дам олиш ва болаларнинг ташрифини ҳисобга олган ҳолда мажмуа ҳудудида тамаки чекиш ва спиртли ичимликларни ичиш ман этилган.

Шунингдек, боулинг майдончаси дўстлар ва яқинлар билан вақтингизни янада чоғ ўтказишингизга ёрдам беради.

Маҳсулотлар сифати

Ресторан маъмурияти барча маҳсулотлар янгилиги, сифатига алоҳида эътибор қаратади. Таомларга солинадиган масаллиқлар “Shedevr” савдо мажмуаси дўконидан келтирилади. Товуқлар ҳам синалган жойдан олинади. 

Шунингдек, ошпазларнинг иш тажрибаси, маҳорати, ходимларнинг эса озодалиги ҳам мунтазам текшириб борилади. Бир сўз билан айтганда, “Al Baik”да юқори сифат, бетакрор таъм, мижозлар мамнунияти биринчи ўринда туради. 

Сиз ҳам бу мўъжазгина ресторанга ташриф буюриб, халқаро фаст-фуд тармоғининг мазали таомларига баҳо беринг! Дарвоқе, сиз исталган менюни танлаб, етказиб бериш хизмати (доставка)дан фойдаланишингиз ҳам мумкин.

Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 11Б; “Shedevr” савдо-кўнгилочар мажмуаси, иккинчи қават
Телефон: 142 01 42
Иш вақти: 10:00дан 22:00гача
Email: @shedevr.trc
Facebook: https://www.facebook.com/shedevr.trc/

Реклама ҳуқуқи асосида

Top