20:45 / 13.04.2017
4909

Миллионлаб яманлик болаларнинг таълим олиши хавф остида турибди

Яманда 4 млн дан кўпроқ бола таълим олиш имконидан маҳрум бўлиши мумкин, деб айтди Санодаги матбуот-анжуманда ЮНИСЕФнинг Ямандаги вакили ўринбосари Мериткселл Релано. 

Унинг айтишича, Яманнинг 22 та вилоятидан 13 тасида, жумладан Сано, Таиз, Худайдо, Ибб, Амран, Жауф ва Хаджада ўқитувчиларга 2016 йил октябрдан маош тўланмаяпти. "166 443 ўқитувчи (мамлакатдаги педагогларнинг 73 фоизи) маош олмасдан ишламоқда", деб айтди Релано.

Бундан ташқари,  13 146 та (мамлакатдаги 78 фоиз) мактаб биносига шикаст етган. "Бу мактабларда камида 4,5 млн бола таълим олади", деб қўшимча қилди Релано.

Top