09:27 / 15.04.2017
20068

АҚШ Шимолий Корея томондан ракета зарбаси берилиши мумкинлигига шубҳа билдирди

АҚШ миллий хавфсизлиги вазири Жон Келлининг фикрича, айни вақтда Шимолий Корея томондан ракета зарбаси берилиши даргумон кўринади. Келли бу ҳақда NBC телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Шимолий Кореяга келсак, Шимолий Корея томонидан ҳозироқ АҚШга жисмоний таҳдид мавжуд, деб ўйламайман, бироқ киберҳудудда маълум хавф бор", деб айтган вазир.

9 апрелда АҚШ қуролли кучларининг Тинч океани қўмондонлиги Корея яримороли томон ҳарбий-денгиз кучларининг Carl Vinson авиаташувчи кемаси бошчилигидаги зарба берувчи гуруҳини йўналтиргани маълум бўлди. АҚШ маъмуриятининг бу қарори Шимолий Корея раҳбариятида ташвиш уйғотди. Шимолий Корея АҚШ ракета зарбаси бериши мумкинлигини истисно қилмаяпти. 

Бундай шароитларда Пхеньян Вашингтоннинг тажовузкор сиёсатига жавобан ўзининг ракета-ядровий салоҳиятини мустаҳкамлашини маълум қилган. Корея халқ армияси бош штаби АҚШ ва унинг иттифоқдошларининг ҳаракатларига қатъий чоралар кўришга ваъда берган. 

Top