15:25 / 15.04.2017
15912

Шавкат Мирзиёев Президентнинг Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхонасини бориб кўрди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхонасини бориб кўрди. Фуқаролар ва ходимлар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Ушбу қабулхонада иш жараёни замонавий ахборот технологиялари асосида йўлга қўйилган. Фуқароларни қабул қилиш, мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун зарур қулайликлар яратилган. Қабулхона Самарқанд шаҳри, Даҳбед кўчаси, 32-уйда жойлашган. 

Президент Халқ қабулхоналари халқ билан мулоқот учун эркинлик ва қулайлик яратгани, энди асосий эътиборни одамларни рози қилишга қаратиш зарурлигини таъкидлади. 

Top