22:45 / 16.04.2017
22920

Фотосаёҳат: Тошкент ҳайвонот боғи меҳмонлар билан гавжум

Бугун, 16 апрель куни Тошкент ҳайвонот боғи ҳар сафаргидан-да одамлар билан гавжум бўлди. Машиналар тўхташ жойидаги тирбандлик ёки чипта олиш учун навбатнинг кўплигидан ҳам билиш мумкин. 

Республикамизнинг бошқа вилоятларидан ҳам меҳмонлар узоқ йўл босиб, ҳайвонот боғида сайр қилиш учун келишганига гувоҳ бўлдик. Бугунги об-ҳаво ҳам барчани хурсанд қилди.  Ҳайвонот боғи оилавий дам оладиган сўлим гўшага айлангани, албатта, қувонтиради. 

Бироқ айрим бўлинмаларда ҳаво етишмаслиги (айниқса, маймунхона ва балиқлар хонаси), таъмирталаб бинолар, қаровсиз ҳудудлар ҳайвонот боғига ташриф буюрган меҳмонлар таассуротларини ўзгартириб юборади. 

Ушбу камчиликлар тез орада бартараф бўлишига умид билдирган ҳолда дам олиш кунида Тошкент ҳайвонот боғидан олинган махсус репортажни тақдим этамиз. 

Дарвоқе, ҳайвонот боғининг манзилини эслатиб ўтамиз: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси, 232-А.
Мурожаат учун телефон: (+ 998 71) 289-07-95

Феруза Авазова тайёрлади

Top