23:40 / 17.04.2017
46780

Шимолий Корея арсеналида нималар бор?

Шимолий Корея фронти Доналдь Трамп маъмурияти диққат марказида бўлиб турибди, айниқса якшанба куни улар ўзларининг янги баллистик ракетасини муваффақиятсиз учиргач. Хавфсизлик бўйича Трампнинг бош маслаҳатчиси, генерал-лейтенант Герберт Макмастернинг айтишича, АҚШ КХДРнинг найрангу-фитналарига муносиб жавоб бериш учун "Хитой билан турли усулларда ҳамкорлик қилиши керак". Қуйида Шимолий Кореянинг ядро ва ноядро қуроллари борасида бир нечта харита келтирилган.

Яқин масофада амалга ошириш мумкин бўлган таҳдидларнинг энг бевоситаси — чегаралар бўйлаб жойлаштирилган Шимолий Корея артиллериясидир. У Жанубий Кореянинг катта ҳудудида зарба бера олиши мумкин: бу ҳолда энг кўп талофат кўрадиган ҳудуд — чегарадан 15 км узоқликда жойлашган шаҳарлар бўлади. Лекин, Stratfor маълумотларига кўра, жуда оғир артиллерия зарбаларига мамлакат пойтахти Сеул ҳам дучор бўлиши мумкин.

Кейинги графикдан кўриниб турибдики, ҳозирги етакчиси вақтида Шимолий Корея унинг отаси ва бобоси раҳбарлик қилган даврлардан ҳам кўра кўпроқ баллистик ракеталар учирган.

Bloomberg’нинг қайд этишича, Ким Жонг-Ун 2011 йилда ҳокимият тепасига келгач, мамлакат ядро дастури тараққиётини янада тезлаштирган ва ҳозир мамлакат Жанубий Корея ва Японияга 20 та атом бомбаси ташлаш қудратига эга. Энди режим узоқ радиусли ракеталар яратиш устида иш олиб бормоқда, мақсади — ядро каллагини Америка Қўшма Штатлари пойтахтигача элта оладиган ракета яратиш. Бу график КХДР ракета арсенали ҳақида биз билган жамики маълумотларни умумлаштиради.

 

Кейинги иллюстрацияда Шимолий Корея баллистик тизими учун максимал ҳисобий диапазон тасвирланган. Гарчи, Тэподонг-2 ва KN-14 каби "энг замонавий" ракеталарнинг етказилиш радиуси борасида фикрлар турлича бўлса-да, улар АҚШ ҳудудининг катта қисмига таҳдид сола олади, деб гумон қилинади.

Айрим таҳлилчиларнинг фикрича, Тэподонг-2дан фақат орбитага сунъий йўлдош чиқариш учун фойдаланишга яроқли, ядро каллакларини элтишдан ундан фойдаланиб бўлмайди.

 

Ғарб давлатларини Тэподонг-2дан ҳам кўпроқ ташвишга солётган нарса KN-08 баллистик ракетасидир. 11,5 минг парвоз радиусига эга бўлган бу ракета АҚШнинг йирик шаҳарларига ҳам таҳдид сола олади.

Йил бошида Ким Жонг-Ун ракета синовларининг "сўнгги босқичи"да эканлигини таъкидлаган, бунга жавобан Дональд Трамп Твиттерда "Бу юз бермайди!" деб ёзган эди.

Бундан ташқари, дам олиш кунлари КХДРда Қуёш куни муносабати билан ўтган ҳарбий парадларда янги қитъалараро баллистик ракетани намойиш қилган, Жанубий Корея армияси маълумотларига кўра у ҳозирда мавжуд KN-08 ёки KN-14 ракеталаридан узунроқ, яъни у мабодо ростдан ҳам ишлаб чиқилган бўлса, режимнинг энг узоқни мўлжалга олувчи қуроли бўлади.

Яна бир потенциал таҳдид Шимолий Корея ядро қуролларининг АҚШнинг Тинч океани соҳилларига сув ости кемаларида воситасида элтилишидир. Сув ости кемалари дизель ёқилғисида ишлайди ва уларни бандаргоҳни тарк этган заҳоти аниқлаш ва йўқ қилиш осон, — албатта, буни АҚШдагилар ҳам жуда яхши билишади, лекин улар керакли масофага яқинлашиб олса Вашингтонни ҳам бемалол нишонга олиши мумкин.

Top