19:12 / 19.04.2017
50164

Бош прокурор ўринбосари тайинланди

Ўзбекистон Республикаси бош прокурорига ўринбосар тайинланган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, президентнинг 18 апрелдаги фармонига асосан Эркин Тўраевич Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари лавозимига тайинланди. 

Эркин Йўлдошев адлия катта маслаҳатчиси ҳисобланади.

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосаридан ташқари яна 5 нафар ўринбосари бор. 

Бош прокурор ўринбосарлари:

- Қонунчилик ижрочиси устидан назорат бош бошқармаси бошлиғи - Суннатов Улуғбек Жалилович (адлия катта маслаҳатчиси);
- Эргашхўжаев Исломжон Жасурович - (адлия катта маслаҳатчиси); 
- Азимов Муроджон Бердиалиевич - (адлия катта маслаҳатчиси);
- Эркин Тўраевич Йўлдошев - (адлия катта маслаҳатчиси);
- Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокурори - вакант;

Top