13:43 / 19.04.2017
66339

"Дунё таомлари" миллий ресторани - бежирим дизайн, бетакрор таъм ва ёқимли таассурот 

Ўзбек халқи ҳамиша мазали таомларнинг шинавандаси бўлиб келган. Ҳаттоки, хонадонимизга ташриф буюрган меҳмонлар чиройли дастурхон тузаб, миллий таомлар тортиш – азалий одатлардан бири саналади. 

Палов, чучвара, ҳалим, димлама – кундалик ҳаётда тановул қилинадиган одатий таомлардир. Бироқ уларни маромига етказиб тайёрлаш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. 

 

“Дунё таомлари” – оилавий маскан бўлиб, бу ерда сиз миллий ошхонамизнинг бетакрор таъмига баҳо берасиз. Ресторан жорий йилнинг Наврўз айёмида меҳмонлар учун ўз эшикларини очди. Шу қисқа фурсат ичида эса кўплаб мижозларнинг кўнглидан жой олишга улгурди. 

Даставвал, ошхонанинг бежирим дизайни меҳмонлар эътиборини тортади. Миллийлик нафаси уфуриб турган интерьер ҳамда Ўзбекистоннинг энг машҳур шаҳарлари акс эттирилган суратлар ҳам ўзгача кайфият бағишлайди. 

Менюдаги рўйхатнинг ранг-баранглиги ҳам “Дунё таомлари” ошхонасининг бошқалардан ажралиб турувчи хусусиятларидан бири ҳисобланади. Бу ерда сиз миллий, европа, уйғур, мангал, балиқ таомлари, шунингдек, салатлар, газаклар, исталган турдаги ичимлик ва ширинликлардан баҳраманд бўлишингиз мумкин. 

Бош ошпаз томонидан тайёрланган лаззатли стейклар ҳар қандай таъби нозик хўрандани ҳам ўзига ром эта олади. Бу ерда барча маҳоратли, ўз ишига меҳр қўйган ошпазлар, ходимлар фаолият олиб боради. 

Корпоратив байрамлар ёки туғилган кунларни нишонлашга мўлжалланган хона ҳам мавжуд бўлиб, бу ерда меҳмонлар шовқин-сурондан ҳоли бўлган ҳолда вақтни чоғ ўтказишлари мумкин.

“Дунё таомлари” миллий ресторанининг яна бир қулай жиҳати – махсус болалар майдончасидир. Мусаффолик тимсоли бўлган мовий рангли майдончада болажонларимиз севимли ўйинларни ўйнаб, вақтни мароқли ўтказишлари учун барча шароитлар яратилган. 

Шунингдек, бу ошхонадаги таомларнинг нархлари ҳамёнбоплиги билан ҳам меҳмонларни хурсанд қилиши аниқ. 

Қадрдон синфдошлар билан учрашув белгиладингизми ёки оилавий кечки овқатни бирор бир сўлим гўшада тановул қилмоқчимиз – у ҳолда манзилни ёзиб олинг:

Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув 1, Гулсара кўчаси 15.
Мўлжал:
Дунё ресторани
Телефон: +998 95 199 00 20
Facebook: dunyotaomlari

Миллий ресторан ҳар куни 10:00дан тунгги 22:00гача ишлайди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top