17:33 / 19.04.2017
6104

Мўғулистон ўзининг илк сунъий йўлдошини учирди

Мўғулистон ўзининг илк сунъий йўлдошини фазога учирди, деб хабар қилмоқда Рейтер агентлиги.

"10 йилдан аввалроқ пойдевор қўйилган лойиҳани, ниҳоят, амалга ошириш мумкин бўлди. Бу олға ташланган тарихий қадамдир, Мўғулистон ўзининг илк сунъий йўлдошини фазога учирганидан фахрланамиз", — деган Мўғулистон Буюк давлат хурали раиси Миеэгомбин Энхболд.

Мамлакат парламенти сайтида таъкидланишича, Mongol Sat-1 номли сунъий йўлдош мамлакатнинг телеузатиш, телекоммуникация имкониятларини кенгайтиради. 

Сунъий йўлдош Asia Broadcast Satellite (ABS) оператори билан ҳамкорликда учирилган. 

Top