16:39 / 20.04.2017
11456

Стритбол бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси жаҳонда қайси ўринда эканини биласизми?

Ўзбекистон баскетбол 3×3 (стритбол) жаҳон рейтингида 82-ўринда қайд этилди. Бу Осиё бўйича 21-натижадир. Ушбу спорт тури бўйича халқаро федерация янги рўйхатни эълон қилди

Таъкидланишича, рейтинг уч ёш гуруҳига бўлинган. Эркак ўртасидаги гуруҳда 177 мамлакат бор. Ўзбекистон жаҳонда 83-ўринда, Осиёда эса 21-поғонада қайд этилди. Аёллар ўртасидаги рейтингда 130 давлат бор бўлиб, унда Ўзбекистон жаҳонда эллик олтинчи ва Осиёда ўн еттинчи ўринда бормоқда.

23 ёшгача бўлган (эркаклар) рўйхатга 153 давлат киритилди. Ўзбекистон дунёда 72 ва Осиёда 19-ўринда қайд этилди. Аёллар рўйхатида эса 119 мамлакат бор. Бизнинг жамоа бу рейтингда жаҳон бўйлаб эллик тўққизинчи ва Осиёда 17-ўринни эгаллади. 18 ёшгача бўлганлар (ўсмирлар) рўйхатида 125 жамоа бор. Ўзбекистон жаҳонда – саксон олтинчи, Осиёда эса – 22-поғонада. Бу ёш гуруҳидаги қизлар ўртасида 100 жамоа бор. Ўзбекистон жаҳонда эллик тўртинчи ва Осиёда 15-ўринда. 

Top