19:37 / 20.04.2017
16173

Тошкентдаги камералар қоидабузарликларни қайд этиши мингтага кўпайди

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ЙҲҚни бузиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида олиб борилган тадбирлар натижасида ҳафта давомида жиддий чоралар кўрилди. Тошкент йўлларида ЙҲХБ ходимлари томонидан 19 858та, чорраҳаларга ўрнатилган кузатув камералари ёрдамида 9500та қоидабузарликлар аниқланиб, тегишли маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Хусусан, Тошкент шаҳри йўллари ва чорраҳаларига ўрнатилган камералар воситасида  4097та сфетофорнинг тақиқловчи чироғида ҳаракатланиш, 5403та тезликни белгиланган меъёрдан оширишдир. Бу рақам, Тошкент ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаевга кўра, аввалги ҳафтадан (7-13 апрель оралиғида 8559та) салкам Мингтага кўпдир.

Top