12:35 / 20.04.2017
4413

Google Chrome браузерини рекламалардан тозалашни режалаштирмоқда

Американинг Google компанияси Chrome интернет браузерининг мобил ва стол намуналарига рекламани тўсиш функциясини киритмоқчи. Фильтрлар фақатгина ножоиз деб ҳисобланган маҳсулотларга тегишли бўлади. Бу ҳақда  The Wall Street Journal газетаси ёзмоқда. 

Рекламаларни фильтрлаш масалалари билан Энг яхши реклама учун коалиция (Coalition for Better Ads) шуғулланади. Ташкилотга маркетинг бозорининг кўплаб иштирокчилари, жумладан Google ҳам киради. Коалиция сайтида таъкидланишича, видеоларни ўз-ўзидан ижро этувчи сизувчи ойналар очилиши ҳамда сайтга киришдан аввал экранда пайдо бўлувчи «обрўли реклама»лар ножоиз ҳисобланади. 

Бироқ, уни ишга тушириш сўроқ остида турибди. Шундай усуллардан бири сифатида бирорта эълон ножоиз деб тан олинса, веб-саҳифадаги барча рекламани тўсиб қўйиш режалаштирилмоқда. Шу билан бирга, браузерни ўрнатишда чоғида ушбу функцияни ёқиш имкони ҳам ўрганилмоқда. 

WSJ суҳбатдошларининг сўзларига кўра, гарчи бу интернет рекламадан даромад кўрувчи Google учун мантиқсиз қадамдек кўринса-да, аслида — бу фойдаланувчиларнинг бошқа реклама тўсувчиларини қўллашига йўл қўймаслик мақсадида амалга оширилмоқда. 

WSJ манбаларининг айтишича, Google фильтрлашни жорий қилиш орқали бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг «жоиз реклама» дастуридаги харажатларини камайтириши мумкин бўлади. 

Газетанинг ёзишича, АҚШдаги интернет фойдаланувчиларининг чорак қисмидан ортиғи рекламаларни тўсувчилардан фойдаланади. StatCounter маълумотларига биноан Google Chrome браузерининг Қўшма Штатлардаги улуши 47,5 фоизни ташкил этади. 

Top