09:59 / 20.04.2017
10760

Жанубий Корея президентлигига асосий номзод КХДРни душман деб тан олишдан бош тортди

Корея Республикасидаги сайловолди пойгаси етакчиси Мун Жэ Ин КХДРни ўз мамлакати асосий душмани, деб тан олишдан бош тортди. У бу ҳақда телевизион дебатлар чоғида маълум қилган.

"Ўйлашимча, президентликка номзод бундай баёнотлар бериши керак эмас. Миллий мудофаа вазирлиги Шимолни душман, деб атаса – бу уларни иши, бироқ президентликка номзод бундай сўзларни ишлатиши жоиз эмас", - дея айтиб ўтди Мун Жэ Ин. "Шундай ҳолат рўй бериши мумкинки, президент бўлишни истаган шахс сайланадиган бўлса, Пхеньян билан икки давлат ўртасида тинчликка эришиш бўйича мулоқотни шахсан олиб боришига тўғри келади", - дея аниқлик киритди у.

Кейинчалик Мун Жэ Иннинг расмий вакили президентликка номзоднинг баёноти уни “Шимолий Кореяга яқин позициясидан” дарак бермаслигини хабар қилди. Унинг сўзларига кўра, Мун Жэ Ин сайловларда ғалаба қозонса “мудофаа вазирига Пхеньяннинг барча фитна ҳаракатларига тайёр туриш ҳақида топшириқ беради”, бироқ, шу билан бирга, ТИВ раҳбарига “Шимолий Корея ядро муаммосини тинч сиёсий ва дипломатик усуллар билан ҳал қилиши” ҳақида ҳам кўрсатмалар берилади. Бирлашув вазирлиги “Корея ярим оролидаги кескинликни пасайтириш устида Сеулнинг Пхеньян билан мулоқоти орқали ишлайди, аммо Шимолга қарши халқаро санкциялар ҳам ёдда тутилади”.

Айни кунда либераллар вакили, “Тобуро” Демократик партияси собиқ раҳбари Мун Жэ Ин Корея Республикаси президенти лавозимига сайланиши мумкин бўлган энг машҳур номзод бўлиб турибди. Ижтимоий сўровларга кўра, унга респондентларнинг тахминан 40 фоизи овоз беришга тайёр.

Top