22:36 / 21.04.2017
7778

Афғонистондаги ҳарбий базага уюштирилган ҳужумда 50 дан кўпроқ киши ҳалок бўлди

Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳри яқинидаги ҳарбий базага толиблар томондан уюштирилган ҳужум оқибатида 50 дан кўпроқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда 21 апрелда АҚШнинг марказий қўмондонлиги вакили Жон Томас маълум қилди.

"Дастлабки маълумотларга кўра, афғон ҳарбийлари ва эҳтимол, базада ишлаган фуқаролар бўлган масжид ва ошхона нишонга олинган", деб айтди Томас матбуот-анжуманда.  

Унинг айтишича, жавоб ўт очиш билан бир неча жангари йўқ қилинган. Пентагон вакили база яқинида жанг давом этаётгани маълум қилган. Ҳужум вақтида АҚШ коалицияси ҳарбийлари жабрланмаган.

Top