18:39 / 21.04.2017
9949

Давлат ва жамият тизимини такомиллаштириш йўналишида амалга оширилган ишлар сарҳисоби

21 апрель куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган "Ҳаракатлар сарҳисоби: 2017 йил 1-чорак якунлари" анжуманида бир қатор вазирлик ва идоралар вакиллари шу кунга қадар ўз йўналишларида Стратегия бўйича амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот беришди. Хусусан давлат ва жамият тизимини такомиллаштириш йўлида қандай аниқ ишлар қилингани маълум қилинди:

  • Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг қўшма қарорига асосан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари томонидан жойлардаги ҳақиқий аҳволни ўрганишнинг самарали тизими йўлга қўйилди;
  • Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш бўйича Чора-тадбирлар дастури лойиҳаси ишлаб чиқилди;
  • "2017 йилда журналистларнинг касбий малакаси ва амалий кўникмаларини ошириш дастури" қабул қилинди;
  • Ҳар бир туман (шаҳар)да жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича "Халқ қабулхоналари"нинг самарали фаолияти йўлга қўйилди. 
Top