09:11 / 21.04.2017
5352

Хитой жамоаси Диего Коста трансфери устида ишламокда

«Тяньцзинь Цюаньцзянь» футбол клуби эгаси Шу Юхуи жамоа «Челси» ҳужумчиси Диего Костани харид қилиш устида ишлаётганини хабар берди.

«Шуни айтишим мумкинки, биз Диего Костанинг трансфери устида ҳамон ишлаяпмиз. Шунингдек бошқа ўйинчилар билан ҳам алоқалар ўрнатдик.

Клуб хорижий ўйинчиларни харид қилиш бўйича юқори стандартни ўрнатди, бироқ улар «Бавария» ёки «Реал» каби топ-клубларни танлашмоқда. Аниқ айтишим мумкинки, биз ўз олдимизга худди ўша топ-жамоаларники каби мақсадларни қўямиз», - дея Юхуининг сўзларини келтиради Daily Mail.

Ўтган қишда Коста «Тяньцзинь Цюаньцзянь»дан таклиф олгани хабар қилинганди. Хитой клуби «Челси»га испаниялик футболчи учун 107 миллион евро бермоқчи бўлган, бироқ рад жавобини олган.

Диего Коста ушбу мавсумда «Челси» учун барча мусобақаларда 35 баҳсда 18та гол киритди.

Top