19:32 / 21.04.2017
5032

ЖАРда жиддий ЙТҲ рўй берди, 20 нафар бола ҳалок бўлди

ЖАР пойтахти Претория шаҳри яқинида мактаб ўқувчилари бўлган автобус юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 20 нафар бола ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Франс Пресс агентлиги маҳаллий тезкор хизматларга асосан.

"20 нафар боланинг ҳалок бўлди", - дея хабар берди тез ёрдам вакили Рассел Мейринг агентликка.

Ҳодиса тафсилотлари хабар қилингани йўқ. Рейтер агентлигининг хабар беришича, автобус тўқнашувдан сўнг ёниб кетган. Агентлик маълумотига кўра, автобусда 20 нафар бола бўлган.

Top