23:11 / 23.04.2017
11401

Курдлар Раққани қуршаб олишганини эълон қилишди

Фото: ZUMA Press / Global Look Press

Курд халқ мудофааси иштирокида яратилган "Сурия демократик кучлари" ҳаракатининг вакили Шоҳаншоҳ Аҳмад ИШИДнинг Суриядаги "пойтахти" ҳисобланувчи Раққа шаҳри қуршаб олинганини маълум қилди. Бу ҳақда Firat ахборот агентлиги хабар бермоқда

"Биз ИШИД жангарилари таъминоти олиб борилган, Раққага олиб борувчи барча стратегик йўлларни тўсдик. Биз Раққанинг шарқий қисмини тўлиқ назорат қилмоқдамиз", деб айтди аёл.

Табқа-Раққа ва Раққа-Дамашқ йўллари устидан назорат олингани эвазига террорчилар мадад ололмайдилар. "Энди улар тўрт томондан қуршаб олинганлар", деб қўшимча қилди Аҳмад.

Аввалроқ Пентагон ИШИД ўз "пойтахтини" Раққадан ундан 90 миль узоқликда жойлашган Даур-аз-Зўрга кўчирганини маълум қилганди. Жангариларнинг янги жойга кўчиб ўтиши АҚШга тегишли ҳарбий дронлар ёрдамида қайд қилинган. 

Бундан аввал АҚШ Раққага ҳужум олдидан Сурияга яна минг аскарини юбормоқчи эканлиги маълум бўлганди.

"Натижа аён – ИШИДга қарши курашга кўплаб давлатларнинг жуда жиддий кучлари жалб қилинган", деб айтган Россия Фанлар академиясининг шарқшунослик институти ходими Владимир Сотников ИШИДнинг яксон бўлиши муқаррар эканлигини назада тутиб.

Top