20:34 / 23.04.2017
7230

«Манчестер Юнайтед» ғалаба қозонди ва ЕЧЛ йўлланмасига яқинлашди

«Манчестер Юнайтед» АПЛнинг 34-турида «Бёрнли» билан ўйнади. Бёрнлидаги «Терф Мур» стадионида кечган учрашув меҳмонлар фойдасига 2:0 ҳисобида якунланди. Бу «МЮ»нинг АПЛда қаторасига учинчи учрашувда ғолиб чиқиши бўлди.

Биринчи бўлимда Антони Марсиял ва Уэйн Руни томонидан урилган голлар манчестерликларга ғалаба келтирди.

Эндиликда «МЮ» тўплаган очколар сони 63та ва жамоа АПЛ турнир жадвалининг бешинчи ўрнида мустаҳкам жойлашган. Моуриньо шогирдлари «Манчестер Сити»дан бир очко ортда қолмоқда. «Бёрнли» 36 очко билан 15-поғонада қолди.

Англия чемпионати
34-тур

Бёрнли – Манчестер Юнайтед 0:2 (0:2, 0:0)
Голлар: 0:1 – 21 Марсиял, 0:2 – 39 Руни.
Бёрнли – Ҳитон, Кин, Уорд, Лоутон, Ми (Тарковски, 46), Бойд (Гудмундссон, 62), Бартон, Хендрик, Брэйди, Грэй, Барнс (Аджей, 75).
Манчестер Юнайтед –    Де Хеа, Блинд, Байи, Дармиан, Эррера, Янг, Погба (Кэррик, 90), Феллайни, Лингард (Рэшфорд, 70), Марсиял (Мхитарян, 80), Руни.
Огоҳлантиришлар: Лоутон (65), Руни (78), Хендрик (88).

Top