21:43 / 24.04.2017
14515

Фотожамланма: Сочида бир неча кун кучли шторм кузатилди

Россиянинг Қора денгиз бўйида жойлашган Сочи шаҳрида бир неча кун кучли шторм давом этди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги кучли ёғингарчилик туфайли фавқулодда огоҳлантириш эълон қилди. 

Ёмон об-ҳаво шаҳардаги "Ривьера" пляжида чўмилиш мавсумига олиб келинган қум ва шағалнинг ювилиб кетишига сабаб бўлди. Баъзи жойларда эса соҳил бўйи йирик тошлар билан қопланди.

Ижтимоий тармоқларда сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли томонидан шторм вақтида олинган бир қанча суратлар чоп этилди.

Top