20:03 / 25.04.2017
4327

Баҳрайнда бирданига 36 шахс фуқароликдан маҳрум қилинди

Баҳрайн жиноят ишлари бўйича Олий суди сешанба куни 36 кишини қироллик фуқаролигидан маҳрум қилиш ҳақида қарор чиқарди. Улар террорчилик гуруҳини ташкил этиш, шунингдек контрабанда ва қурол-яроғ сақлашда айбланмоқда, деб хабар беради маҳаллий "Ал Васат" газетаси.

Бундан ташқари, суд бу гуруҳдаги уч айбланувчини умрбод озодликдан маҳрум қилди, қолганлар эса 3 йилдан 10 йилгача қамалди.

Баҳрайн ҳукумати мухолифат гуруҳларида фаолият кўрсатган ҳамда хавфсизлик кучларига қарши зўравонлик ишлатган шиалар вакилларини фуқароликдан доимий равишда маҳрум қилади. Ўтган йилнинг ёзида қироллик ҳукумати таниқли шиалар вакили Исо Қосимни фуқароликдан чиқарди ҳамда унга нисбатан пул ювиш бўйича жиноят иши қўзғатди. Бу ҳолат эса шиалар орасида кескин норозиликларга сабаб бўлди.

Top