14:08 / 25.04.2017
11706

Энди мева-сабзавот маҳсулотларини электрон тизим орқали ҳам экспорт қилиш мумкин

Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси Дирекциясининг расмий сайти базасида ва телеграмм мессенжери орқали жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб Trade.agrofair.uzэлектрон платформаси ишламоқда.

Унда маҳаллий ва хорижий корхоналар, фермер хўжаликлари ва экспорт қилувчи корхоналар ҳеч қандай тўсиқларсиз интерактив шаклдаги электрон савдоларда бевосита иштирок этиш имкониятига эга.

Маҳсулотлар нархлари шаффофлигини таъминлаш мақсадида мева-сабзавот маҳсулотларига электрон тарзда ариза берилиши ва битимлар тузилиши йўлга қўйилган. Бунда маҳсулот етказиб берувчи ва харидорлар ўртасидаги ўзаро келишувлар электрон тарзда амалга оширилади. Бу орқали рўйхатдан ўтган ҳар бир иштирокчи нархларнинг шаклланишига ўз ҳиссасини қўшиши мумкин.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, электрон савдо иштирокчиларининг эркин фойдаланишини, нарх-наво шаклланишида шаффофлик ва холисликни таъминлаш бўйича Сурхондарё, Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятлари ҳокимликлари билан ҳамкорликда семинарлар ва такдимот маросимлари ўтказилди. Бундай тадбирлар республикамизнинг қолган ҳудудларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, Қирғизистон Республикасида Ўзбекистон Савдо Саноат Палатаси ва Ўзбекистондаги GIZ (Германия халқаро ҳамкорлик жамияти) вакиллари ҳамкорлигида бўлиб ўтган Ўзбекистон, Қирғизистон, Россия ва Қозоғистонлик ишбилармон ва тадбиркорлар билан учрашувда Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси Дирекцияси томонидан “Trade.agrofair.uz” тақдимоти ўтказилди.

Айни пайтда фермер хўжаликлари ва экспорт қилувчи корхоналар томонидан Trade.agrofair.uz сайти орқали электрон савдолар ташкил этилишига катта қизиқиш билдирилмоқда. Жумладан, қуйида электрон битимлардан намуналар тақдим қилинади.

Описание: Описание: C:\Users\wm05\Desktop\photo_2017-04-24_16-34-20.jpg

Описание: Описание: C:\Users\wm05\Desktop\photo_2017-04-24_16-34-20.jpg

Top