19:44 / 25.04.2017
8803

ОАВ: Исроил-Германия муносабатлари таранглашди

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэль билан сешанба кунига режалаштирилган учрашувни бекор қилди.

Бу ҳақда немис сиёсатчиси сешанба куни маълум қилди, деб хабар бермоқда Bild таблоиди.

Аввалроқ, Нетаньяху Габриэль билан музокараларни бекор қилиш ҳақида таҳдид қилгани хабар қилинганди. Бу ҳолат агарда германиялик вазир исроиллик сўл ҳуқуқ ташкилотлари билан учрашув ўтказса, амалга ошиши айтилганди. Габриэлнинг маълум қилишича, агарда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху шу ишни қиладиган бўлса, бундан “жуда афсусда” бўлади.

Top