10:15 / 26.04.2017
4127

Йилдирим: Туркия ва Европа Иттифоқининг муносабатлари энг паст даражага тушиб кетди

Туркия бош вазири Бинали Йилдирим Анқара ва Европа Иттифоқининг икки томонлама муносабатлари охирги вақтдаги энг паст даражага тушиб кетганини айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.    

Аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазирлигида Европа кенгаши парламент ассамблеясининг (ЕКПА) Туркиядаги вазиятни мониторинг қилишни қайта йўлга қўйиши ҳақидаги қарори "адолатсиз қарор" деб аталганди. 

Йилдирим Туркия ЕКПАнинг ҳаракатларига қарши Европа иттифоқига нисбатан жавоб чоралар кўришини айтган.

Top